Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида 4,8 баллик зилзила қайд этилди

Дата: 12:29, 23-01-2018.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида қуввати 4,8 баллик зилзила қайд этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2018 йил 23 январ Олмота вақти билан соат 07.26 дақиқа 09 сония ўтганда (Гринвич бўйича 2018 йил 23 январ соат 01 26 дақиқа 09 сония) Қозоғистон Республикаси Сейсмик тажриба-услубий экспедицияси” Давлат муассасси зилзилани қайд этди”, - дейилади ДК хабарида.

Таъкидланишича, зилзила ўчоғи Олмотадан 676 км жанубий-ғарбда, Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида бўлган.

“Зилзиланинг энергетик тоифаси 10.6. Магнитудаси MPV 4.8. Зилзила ўчоғи координаталари 41.46° ш.к. 69.05° ш.о. Чуқурлиги 5 км. Сезилувчанлик ҳақида маълумотлар (МSК-64 шкаласи бўйича): Сариоғоч шаҳри 2-3 балл”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, хабарни “Олмота” Сеймомаркази навбатчи оператори 2018 йил 23 январ соат 07дан 41 дақиқада тузган.

Сурат манбаи: http://lenta.inform.kz/

Янгилик билан ўртоқлашиш: