Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасидан ўтишни енгиллаштиришни режалаштирмоқдалар

Дата: 22:41, 26-12-2016.

Тошкент. 26 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасидан ўтишни енгиллаштиришни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ҚРнинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевга асосланган ҳолда.

“Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг давлат органлари М-39 трассасида жойлашган “Сирдарё” ва “Целинный” ўтиш пунктларида давлат чегарасидан ўтиш тартибини енгиллаштириш устида ишламоқдалар”, - деб таъкидлади Е.Утембаев Тошкентдаги матбуот анжуманида.

Шунингдек, элчининг сўзларига кўра, тарафлар “Тошкент-Қазигурт”, “Гулистон-Атамекен” ва “Зангиота-Қоплонбек” ўтиш пунктларининг мақомини ўзгартиришга ҳам тайёрланмоқдалар.

Олдин хабар берилгани каби, бундан олдинроқ Қозоғистон Ўзбекистонга сайёҳлар учун давлат чегарасидан ўтиш тартибини соддалаштиришни таклиф қилган эди. Қозоқ томонининг таклифи синов лойиҳалари доирасида ҚР маълум туристик ҳудудларига ўзига хос “яшил йўлакчалар” очилигини кўзда тутган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: