Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Қирғизистон давлат чегарасини бузганлик учун ушланди

Дата: 16:00, 28-04-2015.

Тошкент. 28 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари Қирғизистон давлат чегарасини бузганлик учун ушланди, деб хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ) ҚР Давлат чегарасини қўриқлаш хизматининг жамоатчилик билан ишлаш бўлимига асосланган ҳолда.

Хабар қилинишича, 2015 йилнинг 27 апрелида Боткент вилоятининг Қадамжой тумани Жани-Жер пунктида Айдаркен чегара отряди чегарачилари томонидан давлат чегарасини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг икки фуқароси ушланди. Қўлга олинганларнинг ёнларида шахсларини тасдиқловчи хужжатлар бўлмаган.

Худди шу куни Боткент вилоятининг Қадамжой туманидаги Кок-Талаа қишлоғи атрофида Айдаркен чегара отряди чегарачилари томонидан давлат чегараси режимини бузган шахс ҳам ушланди. Қўлга олинган шахснинг Қозоғистон Республикаси фуқароси экани маълум бўлди.

Барча зарур хужжатлар расмийлаштирилганидан кейин қўлга олинганлар Қадамжой тумани ТИИБга топширилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: