Ўзбекистон ва Қозоғистон ИҲТ доирасидаги алоқаларни муҳокама қилдилар
Тошкент. 26 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) доирасидаги алоқаларни муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
ТИВ сайтидаги маълумотга кўра, 25-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ерик Утембаев билан учрашув бўлиб ўтди.
“Мулоқот чоғида Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Ўзбекистоннинг бўлажак раислиги нуқтайи назаридан икки томонлама ҳамкорликнинг амалий масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.