Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат банкларининг бир-бири бозорига чиқишлари учун ҳуқуқий асос яратди

Дата: 15:58, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Қозоғистон Миллий банки ўртасида банк назорати соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ҳужжат Ўзбекистон Марказий банки делегациясининг Қозоғистон Миллий банкига ташрифи доирасида имзоланган.

ЎМБдан маълум қилишларича, битим банкларнинг қўшни мамлакат банк бозорига кириши учун ҳуқуқий асос яратиб, икки томонлама банк ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади

“Битимга мувофиқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий қонунчилик асосида икки мамлакат банк тармоғига тааллуқли бўлган янгиликлар ва ўзгартишлар, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий назорат қилиш бўйича қонунчилик доирасида ахборот алмашиш шаклида ҳамкорлик қилади”, - деб таъкидлашди МБда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Қозоғистон Миллий банки эришилган келишувни ижобий баҳоладилар ва битим Марказий Осиёнинг икки етакчи иқтисодиётлари банк-молия тармоғининг ривожи ва мустаҳкамланишига кўмаклашишига умид билдирдилар.

Сурат манбаи: http://uznews.uz/ru/article/7458?_utl_t=fb

Янгилик билан ўртоқлашиш: