Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат чегарасида савдо ҳудуди ташкил қилишлари мумкин

Дата: 15:37, 11-10-2016.

Тошкент. 11 октябр. (ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон икки мамлакат чегарасида савдо ҳудуди ташкил қилишлари мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бунга доир келишувга Жанубий Қозоғистон вилояти раҳбари Жансеит Туймебаевнинг Қозоғистонга ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Улуғбек Рўзуқулов билан учрашувида келишилди.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, томонлар ўзбек-қозоқ муносабатларини яхшилаш ва товар айланмасини тартибга солишга келишиб олганлар.

Шунингдек, жорий йил охирига қадар Чимкент шаҳрида ўзбек товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмасини ташкил қилиш ва махсус ишчи гуруҳини тузишга ҳам келишиб олинган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: