Ўзбекистон ва Қозоғистон иккитомонлама муносабатларни муҳокама қилдилар

Дата: 15:22, 23-12-2016.

Тошкент. 23 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов билан учрашди, деб хабар қилади жума куни ўзбек ТИВ матбуот хизмати.

“Мулоқот чоғида олий даражадаги Ўзбекистон-Қозоғистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан иккитомонлама муносабатлар ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашининг нодоимий аъзолигига Қозоғистоннинг сайланиши ҳисобга олинган ҳолда халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги вазирликлараро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Суҳбат давомида турли соҳалардаги Ўзбекистон-Қозоғистон мулоқотини янада чуқурлаштириш, жумладан, иккитомонлама ҳамкорлик институтлари фаолиятини кучайтиришдан икки давлат ҳам бирдек манфаатдор эканлиги қайд этилди. Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон позицияларининг яқинлиги ва мувофиқ эканлиги таъкидланди”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Олдин хабар берилгани каби, 22 декабрда Тошкентга Қозоғистон ташқи ишлар вазири Е.Идрисов ишчи ташрифи билан келди. Ташриф доирасида у президент Шавкат Мирзиеёв қабулида бўлиши, шунингдек, ТИВда музокаралар ўтказилиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: