Ўзбекистон ва Қозоғистон иккитомонлама муносабатларнинг истиқболларини муҳокама қилдилар

Дата: 12:53, 22-09-2016.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Кеча, 21 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Галимжан Койшибаев бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида турли соҳалардаги иккитомонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг айрим амалий масалалари кўриб чиқилди.

“Мунтазам равишда ўтказиладиган сиёсий мулоқот Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигини фаол ривожланишига имкон бериши таъкидланди. Шу нуқтаи назардан жорий йилнинг апрел ва июн ойларида Тошкент шаҳрида ҳамда сентябр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашув ва музокараларнинг якунлари муҳим аҳамият касб этади”, - дейилади муассаса хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: