Ўзбекистон ва Қозоғистон хоккей жамоалари ўртоқлик учрашув ўтказадилар

Дата: 14:54, 19-04-2016.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – 23-24 апрелда Тошкентда “Бинокор” (Ўзбекистон) ва “Армада” (Қозоғистон) жамоалари ўртасида халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўртоқлик учрашуви олдидан, жорий йилнинг 3-5 мартида Чимкентда (Қозоғистон) ёшлар ўртасида хоккей бўйича халқаро мусобақалар ўтказилди. Уларда Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон спортчилари қатнашди. Учрашувга доир келишувга ана шу ерда келинди.

“Терма жамоанинг бундай кўламдаги дебютини муваффақиятли дейиш мумкин. Кичик ёш гуруҳи (6-8 ёш) хоккейчилари финалга чиқиб, тажрибали “Ирбис” ХК (Қирғизистон) жамоасига 1 очко фарқ билан енгилди(4:5). Каттароқ болалар эса (10-12 ёш) чимкентлик профессионал “Армада” ХК жамоасини 9:6 ҳисобида енгиб, бронза медалларни олдилар. Ушбу жамоа Жанубий Қозоғистон вилояти қишги спорт турлари бўйича 8-шаҳар ихтисослашган Олимпиа заҳиралари мактабига қарашли”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида.

Ўртоқлик учрашувига келсак, “Бинокор” ва “Армада” клублари хоккейчилари икки бор икки ёш тоифасида (6-8 ёш ва 10-12 ёш) майдонга тушади. Ҳар бир ўйин 15 дақиқадан 5 дақиқалик танаффуслар билан 3 давра давом этади.

Ўйин ғолиби икки ўйин натижаларига кўра аниқланади. Дуранг ҳолатида қўшимча вақт берилиб, энг яхши жамоа топилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: