Ўзбекистон ва Қозоғистон корхоналари махсус техника ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Дата: 09:06, 18-12-2017.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Қозоғистоннинг “Тинис” заводи ва Ўзбекистоннинг Krantas Group корхонаси турли саноат ва қурилиш тармоқлари учун махсус ускуналарни ишлаб чиқаришни ташкил этишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги матбуот хизматининг аниқлаштиришича, ҳозирги пайтда “Тинис” заводи негизида ишлаб чиқариш майдони тайёрланмоқда.

Ишлаб чиқариш режалаштирилаётган маҳсулотлар орасида юк ташиш қуввати 16 тоннадан 100 тоннагача бўлган автокранлар, самосваллар, кран-манипуляторлар, нефт маҳсулотларини ташиш учун юк машиналари, юк ташиш машиналари бор.

Уларни йиғиш ишлари талаб ва экспорт салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистонда амалга оширилади. “Тинис” заводининг бош директори Қайрат Калманбаевнинг фикрига кўра, бу қўшма лойиҳалар мамлакатлар машинасозлик тармоқларини ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Эслатиб ўтамизки, “Тинис” АЖ “НК «Казахстан инжиниринг” компаниясининг шўъба корхонасидир. У Қозоғистон Республикаси Мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги томонидан бошқарилади.

“Krantas Group” МЧЖ – Ўзбекистон корхонаси бўлиб, саноат ва қурилиш тармоқлари учун махсус техникалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.  

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: