Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатлар ўртасида юк оқимини тезлаштиришни муҳокама қилдилар

Дата: 17:37, 01-11-2019.

Тошкент. 1 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатлар ўртасида юк оқимини тезлаштиришни муҳокама қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Қозоғистон савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов видеоконференция шаклида икки томонлама савдо ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар", - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, қўшма ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилаётган икки мамлакатнинг чегара ҳудудларида барқарор ва яхши ташкил этилган транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш орқали ўзаро савдони мустаҳкамлаш механизмлари мулоқот мавзусига айланди.

"Географик жойлашуви ва товарларни жўнатиш, сақлаш ва божхона расмийлаштируви учун қўшимча алоқа линиялари ва қувватларни яратиш учун мавжуд шарт-шароитлар бўйича ҳар бир вариантнинг афзалликлари ва камчиликлари кўриб чиқилди, бу икки мамлакат ўртасида тез ва барқарор юк ташиш имконини беради", – дейилади хабарда.

Сурат манбаи: mift.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: