Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий темир йўл ташувчилари музокаралар ўтказдилар

Дата: 12:28, 17-11-2014.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК ва  “Қазақстан темір жолы МК” АЖ вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қозоғистон темир йўлчилари делегацияси Тошкентга Ўзбекистон ва Қозоғистон темир йўллар маъмуриятлари ўртасидаги иккитомонлама шартномага мувофиқ ташриф буюрди. Раҳбарлар ва экспертлар ўртасидаги йиғилишда иккитомонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Кейинги учрашувни 2015 йилнинг иккинчи чорагида Қозоғистонда ўтказиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТЙК матбуот хизматида.

Қозоқстон томони маълумотларига кўра, музокаралар доирасида ташувлар учун ҳисоб-китоблар, поездлар ўтишига доир кунлик режага амал қилиш, поездларнинг туриб қолишига йўл қўймаслик, техник носоз вагонларни жўнатиш ҳамда чегараолди ўтишларига оид қатор техник масалалар муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: