Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть компаниялари нефть маҳсулотлари маркетинг ва логистикасини биргаликда ривожлантиради

Дата: 12:42, 29-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон нефть компаниялари – “Ўзбекнефтегаз” МХК ва “КазМунайГаз” АЖМК нефть маҳсулотлари маркетинг ва логистикасини биргаликда ривожлантиради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ширкатлар ўртасидаги бунга доир келишув Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига ташрифи ҳамда Астанадаги ўзбек-қозоқ бизнес-форуми доирасида имзоланган эди.

Бу ҳақида 27 март куни “Ўзбекнефтегаз” МХК маълумот берди.

Иккитарафлама хужжатлар пакети “Ўзбекнефтегаз” МХК ва “КазМунайГаз” АЖМК ўртасида нефть маҳсулотлари маркетинг ва логистикасини биргаликда ривожлантириш, Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари етказиб беришдан ўзаро манфаатдорлик, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудуди бўйлаб нефть транзити ҳақидаги келишувни ўз ичига олган.

Шунингдек, “Ўзбекнефтегаз” ва Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ўртасида нефть саноати соҳасида ҳамкорликка доир меморандум ҳам имзоланди.

Эслатиб ўтамизки, бизнес-форум платформасида қиймати $97 млнлик 10 хужжатлар, шу жумладан, $20 млнлик инвестиция лойиҳаси ва экспорт-савдо соҳасида 9 хужжат имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: