Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиарейслар очилади

Дата: 22:29, 09-06-2016.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – “ЭКСПО-2017” халқаро ихтисослашган кўргазмаси пайтида Қозоғистон Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларига янги авиарейслар қўйиш ниятида, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон элчиси Ерик Утембаевга асосланган ҳолда.

“Хусусан, Тошкент, Самарқанд ва Бухарога рейслар қўйиш режалаштирилмоқда. Биз Бутунжаҳон кўргазмасига жуда кўплаб меҳмонлар келишини кутмоқдамиз. Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистондаги дунёга машҳур туристик обидаларни кўришни исташи мумкин. Бу обидалар эса бир неча соатлик йўлда жойлашган. Биз меҳмонларга ушбу имкониятларни яратамиз”, - деди элчи.

 Ушбу ғоя Ўзбекистон томонидан кўллаб-қувватланди. “Ўзбектуризм” миллий компанияси музокараларда туроператорларга кўргазма доирасида ҳар икки давлат чегарасидан ўтишда соддалаштирилган тартиб жорий этиш таклифини ижобий қарши олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: