Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги ДАБП фойдаланишга топширилди

Дата: 13:38, 30-07-2019.

Тошкент. 30 июль. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги давлатлараро бирлашма пункти (ДАБП) фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"29 июль куни Сирдарё вилоятида янги ДАБП фойдаланишга топширилди. (...) Бундан буён Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларига юборилган юклар янги ДАБП орқали амалга оширилади. Шу билан бирга, қўшни давлатлардан юк ташиш учун Ўзбекистон темир йўллари орқали транзит таъминланади", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, "Тошкент минтақавий темир йўл узели" УКда давлат чегарасини кесиб ўтувчи темир йўл участкасида барча шароитлар, жумладан, чегара, божхона ва бошқа назорат турларини амалга ошириш учун шароитлар яратилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон қўшни давлатлар (жумладан, Афғонистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон) билан ҳамкорлик қилиб, жами 20 темир йўл "дарвозаси"дан фойдаланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунгача Қозоғистон билан "Келес" ва "Қорақалпоғистон" ДАБП мавжуд бўлган.

Сурат манбаи: railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: