Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги халқаро автомобиль алоқаси тўғрисидаги келишув кучга кирди

Дата: 16:06, 20-11-2017.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – 17 ноябрда Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида 2006 йил 20 мартга оид Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисидаги келишувга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги 2017 йил 23 мартда Остонада имзоланган баённома кучга кирди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

 “Баённома билан Ҳукуматлараро келишувга унга доимий/доимий бўлмаган халқаро автомобиль йўловчи ташувларини ташкил қилиш ҳақидаги меъёрларни қўшиш орқали ҳужжатнинг қўлланиш соҳаси кенгайтирилмоқда. Ҳужжат икки мамлакат ўртасида транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва халқаро автомобиль йўловчи ташувларини амалга ошириш учун ўзаро манфаатли ҳуқуқий шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинган” – дейилади хабарда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: