Ўзбекистон ва Қозоғистон Silk Road турвизасини жорий этишни муҳокама қилмоқдалар
Тошкент. 26 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон Silk Road турвизасини жорий этишни муҳокама қилмоқдалар, деб хабар беради ҚР ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўзбекистон ва Қозоғистон ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича 2018 йилги тадбирлар режасига мувофиқ консуллик масалалари бўйича қозоқ-ўзбек маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди. (…) Учрашувда кўтарилган масалалардан бири икки мамлакат туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшувчи Silk Road визаларини жорий қилиш масаласи бўлди”, - деб хабар қилишди пайшанба куни Қозоғистон ТИВда.
Шунингдек, томонар маслаҳатлашувларда консуллик соҳасидаги иккитомонлама муносабатларнинг ҳолатини батафсил муҳокама қилишгани ҳам қайд этиб ўтилган.
Ўзбекистонда Silk Road, Vatandosh ва Golden visa визалари июл ойида жорий этилган. Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маълумотига кўра, Silk Road визалари Буюк ипак йўли мамлакатлари бўйлаб саёҳат қилаётган туристларга мўлжалланган бўлиб, виза белгиларини бошқа мамлакатлар ҳам тан олишини кўзда тутади.
Сурат манбаи: https://www.kaztag.info/ru/news/vvedenie-turvizy-silk-road-obsuzhdayut-kazakhstan-i-uzbekistan