Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл соҳасида қатор ҚК яратишни режалаштирмоқдалар

Дата: 11:00, 22-07-2016.

Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон темирйўл соҳасида қатор ҚК яратишни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистон элчиси Ерик Утембаевнинг баёнотига асосланган ҳолда.

“Ўзбекистонга “Қозоқ темир йўлари” делегацияси ташриф буюрди. Ташриф доирасида икки томондан қўшма корхоналарни яратишда иштирок этишга тайёр бўлган компаниялар рўйхати аниқланди, шунингдек, янги ўзбек-қозоқ қувватлари ишлаб чиқариши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати муҳокама қилинди”, – деб таъкидлади элчи.

Қозоқ дипломатининг сўзларига кўра, томонлар темирйўл соҳасида кучли ишлаб чиқариш базасига эга бўлиб, у замонавий вагон ва локомотивлар, рельслар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга имкон беради. Ҳаракатлар бирлаштирилган ҳолда мамлакатлар Марказий Осиё ва МДҲ бозорларининг каттагина қисмини эгаллашлари мумкин.

Бундан ташқари, ўзбек ва қозоқ темирйўлчиларининг юқори тезликдаги ҳаракатлар, хусусан, Қозоғистондаги Talgo заводи қувватларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлиги масалалари фаол муҳокама қилинмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: