Ўзбекистон ва Қозоғистон “Учқудуқ-Қизилўрда” тўғридан тўғри темир йўл бўғинини қуриш имкониятини ўрганишмоқда

Дата: 10:15, 09-12-2016.

Тошкент. 9 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон “Учқудуқ-Қизилўрда” тўғридан тўғри темир йўл бўғинини қуриш имкониятини ўрганишмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаевга асосланган ҳолда.  

“Яқинда Навоий вилоятида сафарда бўлдим. Бу ердаги “Навоий” ЭИҲда кўп сонли  инновацион корхоналар самарали фаолият юритади. Вилоят фаоллари билан учрашувда “Учқудуқ-Қизилўрда” тўғридан тўғри темир йўл бўғинини қуриш истиқболарини муҳокама қилдик”, - деб таъкидлади элчи.

Унинг фикрига кўра, йўналиш Қозоғистоннинг ғарбий ва шарқий қисмидаги йўналишларга яхши қўшимча бўлади ва Қозоғистон марказини, Россия Урали ва Сибирини Ўзбекистон билан боғлайди. Келажакда йўл орқали Туркманистон, Афғонистон ва Эронга биргаликда чиқиш мумкин.

“Албатта, бу масала яхшилаб ўрганишни талаб қилади”, - деб таъкидлади элчи.

Эслатиб ўтамизки, 2016 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, мамлакатлар орасидаги товар айланмаси $1,1 млрдни ташкил қилди (Ўзбекистон экспорти - $0,6 млрд, Ўзбекистон импорти - $0,4 млрд) ва 2015 йилнинг муқобил даври билан солиштирганда 22,5% қисқарди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: