Ўзбекистон ва Қозоғистон университетлари ҳамкорлик меморандуми имзоладилар

Дата: 11:28, 01-02-2019.

Тошкент. 1 феврал. ЎзТАГ – Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Шарқий-Қозоғистон Давлат техника университети (ШҚДТУ) ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ахборот технологиялари вазирлигидан маълум қилишларича, ҳужжат 29-январ куни ТАТУда ШҚДТУ ректори Ж.Шаймарданов билан учрашув доирасида бўлиб ўтди.

Меморандумга асосан университетлар ўртасида таълим ва илмий фаолиятни ривожлантириш кўзда тутилган.

Учрашув доирасида делегация ТАТУ таълим тизими ҳамда мавжуд лабораториялар билан таништирилди.

Сурат манбаи: http://mitc.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: