Ўзбекистон ва Қозоғистон вилоятлараро автобус рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар

Дата: 17:54, 21-11-2016.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон вилоятлараро автобус рейсларини йўлга қўйишни режалаштирмоқдалар, деб ёзади Nuz.uz нашри.

“Жанубий Қозоғистон вилоятида ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-анжумани бўлиб ўтди. Унда умумий лойиҳалар имкониятлари кўриб чиқилди. 10 атрофида қўшма корхоналар очиш режалаштирилган, улардан 3 ишламоқда. Натижада Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмасини 3 баробарга ошириб, 1,5 трлн тангагача етказилади”, - дейилади мақолада.

“Хабар” телеканалига кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев конференцияда чиқиш қилиб, қозоқ-ўзбек агросаноат ҳудудини қуришни ҳамда нафақат Тошкент билан ҳамкорлик қилишни, балки Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни таклиф қилган.

Шунингдек, элчи  бугунги кунда Самарқанд-Шымкент-Туркистон ва Шардара-Еттисой-Жиззах йўналишлари бўйича вилоятлараро автобус рейсларини йўлга қўйиш ҳақида музокаралар олиб борилаётганлигини қайд этган.

Келажакда қўшма корхоналар ходимлари учун чегарадан ўтишни енгиллаштириш, эксперт кенгаши ташкил қилиш режалашитирилмоқда. Ўзбекистонлик инвесторлар қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тўқимачилик, машинасозлик соҳаларига сармоя киритишга ва Жанубий Қозоғистон вилоятидаги саноат ва махсус иқтисодий зоналарда ўз бизнесларини қуришга қизиқиш билдиришган. Қозоқ корхоналари эса ўз маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қиладилар.

2015 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси $1,67 млрдга етган. Бугунги кунда Ўзбекистон Қозоғистонга газ, пахта толаси, кимёвий маҳсулотлар, ўғитлар ва сабзавотлар экспорт қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: