Ўзбекистон ва Қозоғистон Жиззахда чегарани демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказди

Дата: 16:33, 14-06-2019.

Тошкент. 14 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистон Жиззахда чегарани демаркация қилиш бўйича музокаралар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"10-14 июнь кунлари эришилган келишувларга мувофиқ Жиззах шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясининг навбатдаги Мажлиси бўлиб ўтди", - дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Учрашув чоғида томонлар давлатлараро чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишларни давом эттирдилар, шунингдек, Орол денгизининг қуриган қисмида Ўзбекистон-Қозоғистон давлат чегараси участкасида дала демаркация ишларини бажариш юзасидан фикр алмашдилар.

Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси "Давгеодезкадастр" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчиси Зулфия Аманжолова тегишли баёнотни имзоладилар.

 

Сурат манбаи: protoday.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: