Ўзбекистон ва Қозоғистондан Россияга бомбалар ҳақида бир-икки аноним қўнғироқлар қилинди – РФ ИИВ

Дата: 15:39, 13-12-2017.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Қозоғистондан Россияга бомбалар ҳақида бир-икки аноним қўнғироқлар қилинди, дея баёнот берди РФ ички ишлар вазирининг ўринбосари Игорь Зубов, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Унинг РИА Новостига маълум қилишича, савдо марказлари, мактаб ва ҳукумат органларига гўёки қўйилган бомбалар ҳақидаги аноним телефон қўнғироқлари Сурия ҳудудидан амалга оширилган. Телефон терроризмидан олинган зарарлар миллиарлаб рублга баҳоланмоқда, деярли уч минг жиноий иш очилган.

“Аноним қўнғироқларнинг асосий қисми террористлар Сурияда жамланган жойларга тўғри келди. Шунингдек, Туркия, Украина, АҚШ ва Канада ҳам кўп тарқалганлардан”, - деди у.

Вазир ўринбосари баъзи қўнғироқлар Ўзбекистон ва Қозоғистондан амалга оширилганини қўшимча қилди. Лекин булар “бир-икки фактлар”.

Шу билан бирга, Зубов қўнғироқлар интенсивлигини “Россия Федерацияси ҳудудига киберҳужум” сифатида характерлади.

Сурат манбаи: http://omsk.sibnovosti.ru/incidents/207444-omskomu-podrostku-za-lozhnoe-soobschenie-o-bombe-grozit-do-treh-let-tyurmy

Янгилик билан ўртоқлашиш: