Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг сайёҳлик маъмуриятлари ўртасида меморандум имзоланди

Дата: 17:12, 21-11-2017.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Миллий туристик маҳсулотни ривожлантириш маркази ва “Қозоқ туризм” Миллий компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Имзолаш маросими 2017 йил 15-16 ноябрда Шимкент (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтган халқаро сайёҳлик бизнес-форуми доирасида бўлиб ўтди.

Шунингдек, Давлат Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, ўзбек томони “Ontustik Tourism Center” сайёҳлик ахборот маркази билан шартнома имзолаган.

Форумда МДҲ ва хорижий мамлакатларнинг давлат идоралари ва оммавий ахборот воситаларининг 300 ортиқ вакиллари жамланишди.

Тадбирда ХХР Туризм ишлари давлат бошқармаси раисининг ўринбосари Ду Дзянь, Хитой туризм академияси президенти Даи Бинг, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири ўринбосари Асқар Баталов, “Эйр Астана” авиакомпанияси президенти Питер Фостер ва бошқалар маъруза қилдилар.

Марказий Осиё мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар Буюк Ипак йўли бўйлаб сайёҳликни ривожлантиришда ҳамкорлик қилиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтираётгани таъкидланди.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: