Ўзбекистон ва Пакистон бир йилда товар айланмасини 2,5 баробардан кўпга оширдилар
Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – 2018 йилда Ўзбекистон ва Пакистон товар айланмасини 2,5 баробардан кўпга оширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВ маълумотларига кўра, 4 феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Покистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ирфан Юсуф Шами билан учрашди.
Қайд этилишича, томонлар 2019-йилда муносабатларни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш жадвали диққат марказида бўлди.
2017-2018-йилларда бир неча бор ўтказилган олий даражадаги учрашувлари чоғида икки томонлама муносабатларга янги туртки берилганлиги ва уни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туристик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда мустаҳкамлашнинг аниқ йўналишлари белгилаб олинганлиги таъкидланди, дейилади шундан кейин.
“Ўтган йилда ўзаро савдо айланмаси 2017-йилгига нисбатан икки ярим борабарга ошиб, $92,4 млнни ташкил этди. Шу билан бирга Ўзбекистон ва Покистон етказиб бериладиган товарлар ва хизматлар ҳажми ва номенклатураси борасидаги ушбу кўрсатгични янада яхшилаш учун улкан салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, томонлар кўриб чиқаётган икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди. Мазкур ҳужжатлар турли жабҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштириш учун ҳуқуқий асосларни кенгайтиради.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон – Покистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Сурат манбаи: http://kabar.kg