Ўзбекистон ва Покистон Ишбилармонлик кенгаши тузишни режалаштиришмоқда

Дата: 15:47, 05-04-2018.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Покистон вазифаси икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ташқи савдо операцияларини фаоллаштириш бўлган Ишбилармонлик кенгаши тузишни режалаштиришмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Покистон глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази ўртасида имзоланган келишув билан кўзда тутилмоқда. Келишув ССП раиси Адҳам Икромов бошлиқ ўзбек делегациясининг Покистонга ташрифи доирасида имзоланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Лахор шаҳридаги Ўзбек- Покистон савдо ва маданий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми ҳам имзоланди.

Ҳужжатлар делегациянинг “Покистон: Марказий Осиё мамлакатлари учун имкониятлар замини” халқаро конференцияси ва ўзбекс-покистон бизнес-форуми ва “Ўзбекистон – зиёратлар юрти” туристик конференцияларининг ижобий якунлари бўлди.

Тадбир Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

ТСВ маълумотига кўра, тадбирларда 60 зиёд туристик компания ва 50 атрофида Покистон ишбилармон доиралари вакиллари қатнашдилар.

Сурат манбаи: https://tns.world/pakistan-uzbekistan-agree-to-boost-bilateral-relations/

Янгилик билан ўртоқлашиш: