Ўзбекистон ва Польша ўртасида дипломатик паспорт эгалари учун визасиз режим ўрнатилди

Дата: 14:54, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Польша ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ асосланган ҳолда.

“2016 йилнинг 26 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Польша Республикаси ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Ушбу ҳужжат 2015 йилнинг 10 сентябрда Варшава шаҳрида имзоланган”, - дейилади хабарда.

Аниқлаштирилича, мазкур халқаро шартномада Ўзбекистон ва Польша дипломатик паспорт эгаларининг кириш, чиқиш, транзит ва ҳар 180 кун давомида 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда иккинчи давлат ҳудудида бўлишлари учун визасиз режимга амал қилиниши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон ёки Польша дипломатик паспорт эгалари, дипломатик ваколатхоналар ёки консуллик муассаларда ишга тайинланса, аккредитация муддати давомида виза расмийлаштирмасдан қабул қилувчи давлатга кириши, чиқиши ва унинг ҳудудида бўлиши мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: