Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда халқаро тиббиёт факультетларини ташкил этадилар

Дата: 11:45, 07-03-2019.

Тошкент. 7 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ҳамкорликда халқаро тиббиёт факультетларини ташкил этадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).

Бу битимга Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Россия Соғлиқни сақлаш вазири Светлана Вероника Сквортсова бошчилигидаги делегацияси аъзолари билан учрашувда келишувга эришилди. Томонлар тиббиёт ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ушбу йўналишдаги янги лойиҳаларни муҳокама қилдилар.

“Умумий халқаро факультетлар ташкил этиш, бакалавриат, магистратура, клиник ординатура таълим дастурлари бўйича шартномалар тузилди. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистонда И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети филиали очилиши режалаштирилган”, - дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Таъкидландики, 2019-2020 ўқув йилида Санкт-Петербург педиатрия тиббиёт университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти ўртасида “Педиатрия иши” ва “Даволаш иши” бўйича халқаро ҳамкорлик факультети ташкил қилинади.

2019 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб бўйича Россия халқлар дўстлиги университети ва Тошкент давлат стоматология институти билан биргаликда клиник ординатурада “Дерматовенерология” факультетини очиш режалаштирилган.

Шунингдек, Оренбург давлат тиббиёт университети ва Тошкент давлат стоматология институти билан ҳамкорликда “Даволаш иши” ва “Клиник психология” йўналиши бўйича умумий факультет ташкил этилиши таъкидланди.

Бундан ташқари, Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва ТошПМИ Нукус филиали билан биргаликда клиник ординатура соҳасида олтита: “Акушерлик ва гинекология”, “Болалар жарроҳлиги”, “Травматология”, “Педиатрия”, “Стоматология” ва “Онкология” факультетлари ташкил этилади.

 

Сурат манбаи: minzdrav.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: