Ўзбекистон ва Россия биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш учун ихчам ускуналар ишлаб чиқаради

Дата: 15:37, 02-12-2014.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия биргаликда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш учун ихчам ускуналар ишлаб чиқаради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП) раиси Алишер Шайховга асосланган ҳолда.

“Россия компаниялари билан биргаликдаги ишлаб чиқаришларни яратиш россия истеъмолчиларининг Ўзбекистон мева-сабзовот маҳсулотларига ўсиб бораётган қизиқишини ҳисобга олган ҳолда ўта долзарб”, - деб таъкидлади Шайхов.

Ушбу режалар қисқа муддатли характерда эмас. ССП раисининг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш учун ихчам ускуналар ишлаб чиқариш россия-ўзбек ҳамкорлигининг яқин йиллардаги уствивор йўналишларидан бири бўлади.

Россия томони декабр охирига қадар тегишли таклифларини йўллаши, ҳамкорликнинг биринчи натижалари эса 2015 йилнинг биринчи чорагида эълон қилиниши мумкинлиги режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек-россия ҳукуматлараро комиссиясининг Тошкентда ноябр охирида бўлиб ўтган йиғилиши якунларига кўра якуний протоколга РФ Саноат ва савдо вазирлиги ва Россия Озиқ-овқат машинасозлиги ва Қайта ишлаш ускуналари ишлаб чиқариш саноати иттифоқининг Ўзбекистон ҳудудида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш учун ихчам ускуналар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар таклифлари ҳам киритилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: