Ўзбекистон ва Россия биргаликда стартаплар танловини ўтказади
Тошкент. 28 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия биргаликда стартаплар танловини ўтказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва "Сколково" жамғармаси раиси Аркадий Дворкович 2020 йилнинг биринчи чорагида Россия-Ўзбек стартап лойиҳалари қўшма танловини ташкил этишга келишиб олдилар. Танлов якунида стартап лойиҳалар танлаб олинади ва биргаликда молиялаштирилади", - дейилади Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, томонлар 2020 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг 25 та стартап компанияси учун мақсадли ўқув курсларини ташкил этишга келишиб олдилар. Ҳар йили 100 нафар ёш илмий ходимни Россия Фанлар академияси (РФА) илмий-тадқиқот институтларига қисқа муддатли амалиётларга юбориш режалаштирилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистондан келган битирувчилар Сколтекс магистрлик дастурларида танлов асосида иштирок этадилар, профессор-ўқитувчилар эса қисқа муддатли малака ошириш курсларига юборадилар.
Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни И.Абдураҳмоновнинг "Сколково"га ташрифи натижаларига кўра, Инновация маркази мутахассислари Ўзбекистондан келган стартапларни ўқитадилар.
Сурат манбаи: mininnovation.uz