Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Москвада савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилади
Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – 28 мартда Москвада Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведевлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қиладилар. Бу ҳақида РФ ҳукумати матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“Д.Медведев ва А.Арипов савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, маданий-гуманитар жабҳаларга алоқадор масалаларини кўриб чиқадилар”, - дейилади хабарда.
Олдин хабар қилингани каби, апрел бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи режалаштирилган.