Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Шавкат Мирзиёевнинг ташрифини ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар

Дата: 15:02, 29-03-2017.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – 28 мартда Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Абдулла Арипов ва Дмитрий Медведевлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга илк давлат ташрифини ташкил қилиш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ташриф доирасида ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича кўп сонли  ҳужжатлар пакетини имзолашни режалаштирилаётгани таъкидланди.

“Улар сифатли бўлиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни сезиларли даражада илгари суриши жуда муҳим. Мамлакатларимиз яқин, бизда ҳар доим дўстона ҳамкорлик муносбатлари бўлган ва биз уларни илдам ривожлантиришдан мамнунмиз”, - деб иқтибос келтиради Дмитрий Медведевдан россия ОАВ.

Абдулла Арипов Дмитрий Медведевга меҳмондўстлик учун миннатдорчилик ташрифгача бундай кўламдаги ҳужжатлар пакети имзоланишига тўсиқ бўлиши мумкин бўлган барча масалаларни ҳал қилиш зарурлигини, имзоланажак ҳужжатлар давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги даражага олиб чиқиш учун замин яратишини таъкидлаб ўтди.

Бу икки мамлакат иқтисодини ривожлантиришга қаратилган иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа масалаларга тааллуқли хужжатлардир”, - деб қўшимча қилди Абдулла Арипов. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: