Ўзбекистон ва Россия фуқаролари Қозоғистоннинг Каспий денгизи акваториясида браконьерлик қилганлиги учун қўлга олинди

Дата: 16:13, 17-10-2016.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия фуқаролари Қозоғистоннинг Каспий денгизи акваториясида браконьерлик қилганлиги учун қўлга олинди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) ҚР давлат чегара хизматининг матбуот хизматига асосланган ҳолда.

 “Дам олиш кунлари Батис” ҳудудий чегара бошқармасининг чегарачи ва ҳарбийлари томонидан бир неча  ҳолатларга чек қўйилди, сузиш воситалари, тўрлар, двигателлар, балиқлар ва дарё қисқичбақалари олиб қўйилди”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.

Жумладан, дам олиш кунлари браконьерлик фаолияти билан шуғулланган 16 фуқаро қўлга олинди. Булардан 9 қозоғистонлик, 5 Ўзбекистон фуқароси, 2 Россия фуқароси.

3 кичик сузиш воситаси ва 1 қайиқ, 185 ноёб балиқлар ва 14 кг денгиз қисқичбақаси, 6 минг метрдан ортиқ тўрлар, 150 м қармоқ иплари, 210 дона илмоқлар, 4 двигатель олиб қўйилди.

Биргаликдаги оператив-профилактика тадбирлари давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: