Ўзбекистон ва Россия ФВВ доимий равишда тезкор маълумотлар алмашиб турадилар
Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Жўраев Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида Москва шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ФВВ маълум қилишларича, Р.Жўраев ташриф доирасида 22 декабр куни Россия Федерацияси ФВВ Миллий Фавқулодда вазиятларда бошқарув маркази фаолияти билан яқиндан танишди.
Шунингдек, келгусида доимий ахборот алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Россия Федерациясининг Миллий бошқарув маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув марказлари ўртасида видеоконференция йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.
Ташриф россия томонидан ташкил этилган бўлиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш соҳасида халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказилди.
Сурат манбаи: http://uz24.uz/society/v-uzbekistane-startovali-respublikanskie-sorevnovaniya-sredi-spasateley-mchs-foto