Ўзбекистон ва Россия қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказдилар

Дата: 12:46, 09-11-2016.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш бўйича махсус ўзбек-россия гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россия Ўзбекистондан мева-сабзовот маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу масалада турли йўналишларда фаол ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистондан Россия Федерациясига янги ва қийта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари етказиб беришни кенгайтириш бўйича махсус ўзбек-россия гуруҳи фаолият юритмоқда”, - деб таъкидлади Тошкентга ташриф буюрган РФ Қиишлоқ хўжалик вазирлигидаги манба.

Комиссия йиғилишида нафақат янги, балки қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари, жумладан, музлатилган маҳсулотларни етказиб беришни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

“Нафақат янги, балки қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари, жумладан, музлатилган маҳсулотлар катта қизиқиш туғдирмоқда. Биз ушбу масалада ўзбек томони билан ҳартомонлама ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва ушбу йўналишда “яшил йўлакчалар” ташкил қилишдан манфаатдормиз”, - деди манба.

Янгилик билан ўртоқлашиш: