Ўзбекистон ва Россия қиймати $16 млрдлик шартномалар имзолайди

Дата: 10:15, 05-04-2017.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия қиймати $16 млрдлик шартномалар имзолайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотларни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи арафасида республика бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов очиқлади, деб ёзади CA-NEWS нашри. Шартномаларнинг $3,5 млрд миқдоридаги биринчи қисми 3 апрелда Ўзбекистоннинг Москвадаги ваколатхонасида имзоланди.

Расмий маълумотларга кўра, Москвада Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин ва бош вазир Дмитрий Медведевлар билан музокаралар ўтказади. Олий даражадаги учрашув бугун 5 апрелда бўлиб ўтиши кутилмоқда.

РФ Федераль божхона хизматининг хабарига кўра, ўтган йилда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айланмасининг ҳажми $3 млрдни ташкил этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: