Ўзбекистон ва Россия қиймати $3,5 млрддан зиёдлик 16 иккитомонлама келишувлар имзоладилар

Дата: 17:50, 04-04-2017.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Россиядаги элчихонада ўзбек-россия хужжатларини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маросим Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифига тайёргарлик доирасида ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги расмий делегация қатнашди. Россия томонидан Иқтисодий тараққиёт вазири Максим Орешкин иштирок этди.

Томонларнинг вакиллари томонидан савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида ҳажми $3,5 млрддан зиёдлик 16та иккитомонлама ҳужжатлар имзоланди.

Имзоланган хужжатлар орасида Тебинбулоқ ванадийли титаномагнетит конларини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширишга доир келишув, Ўзбекистон ТИФ Миллий банки ва “Газпромбанк” ўртасидаги битим, Россия Экспорт-кредит агентлиги билан инвестицион лойиҳаларни қўшма молиялаштириш ҳақидаги битим, мисни бойинтириш заводини қуриш ҳақидаги келишув кабилар бор.

 Шунингдек, “Газпромбанк” ва “Асака” банки Тошкентда металлургия заводини қурилишини молиялаштириш ҳақида битим, “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ майдонларида қишлоқ хўжалиги техникаларни биргаликда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ҳақидаги битим ва бошқа қатор келишувлар ҳам имзоланди.

Россияга $612 млнлик янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш ҳақида шартнома, Ўзбекистонга Россия нефтини етказиб бериш борасидаги меморандум, экскаватор техникаси етказиб бериш бўйича келишувлар ҳам имзоланди.

Хужжатларнинг қўшимча салмоқли қисми Кремлда олий даражадаги ўзбек-россия музокаралари якунлари бўйича имзоланиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: