Ўзбекистон ва Россия кардиомарказлари келишув имзоладилар
Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия кардиомарказлари келишув имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Келишув Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовнинг Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санкт-Петербургдаги В.Алмазов номли Шимоли-Ғарбий федерал тиббий тадқиқот марказига ташрифи доирасида имзоланди.
“Ташриф доирасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази АЖ ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди”, - дейилади Россия тиббий муассасаси сатидаги маълумотда.
Таъкидланишича, келишув икки томоннинг клиник, профилактик ва экспериментал кардиология соҳасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун илмий-таълимий ва тадқиқот муҳитини яратиш ишларини самарали ривожлантиришга имкон беради.