Ўзбекистон ва Россия хоккей федерациялари ҳамкорлик меморандумини имзоладилар

Дата: 10:44, 02-04-2019.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ - Ўзбекистон ва Россиянинг хоккей федерациялари ҳамкорлик меморандумини имзолади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"1 апрель куни Москвада Россия ва Ўзбекистон хоккей федерациялари ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ҳужжатга РХФ президенти Владислав Третьяк ва Ўзбекистон хоккей федерацияси раиси Бахтиёр Фозилов ўз имзоларини қўйдилар.

Таъкидланганидек, келишув хоккей бўйича ўртоқлик учрашувлари, икки мамлакат болалар ва ўсмирлар жамоалари ўртасидаги мусобақалар ва бошқа шу каби тадбирлар доирасида келгуси ҳамкорлик принципларини белгилаб беради.

"Келишув судья ва мураббийлар тайёрлаш дастурларини амалга ошириш, илмий-методик конференция ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш учун ёрдам беради", - дейилади хабарда.

Йиғилишда томонлар болалар ва ўсмирлар хоккейини муҳокама қилишди. Россия хоккей федерацияси ўз фаолиятини “Қизил машина” хоккейчиларини миллий дастурда тайёрлаш бўйича ўзининг ишланмаларини беришга тайёрлигини билдирди.

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари “Тошкент” хоккей клубининг Олий хоккей лигаси – Буюк Ипак йўли кубоги чемпионатида қатнашиш масаласини муҳокама қилишди ва бу вазифани амалга оширишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.

Сурат манбаи: fhr.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: