Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлигига доир ҳукуматлараро келишувни тайёрламоқдалар

Дата: 18:12, 22-12-2015.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирлигига доир ҳукуматлараро келишувни тайёрламоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
UzDaily.uz нашри маълумотига кўра, томонлар “Ўзбекистон фуқароларининг РФ ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга оширишини ташкиллашган ҳолда амалга оширшга доир ҳукуматлараро келишувни имзолашни режалаштирмоқдалар”.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги ҳукуматлараро келишув лойиҳасини кўриб чиққан. Хужжатга мувофиқ, меҳнат муҳожирларига ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа кафолатлар берилади.
“Ҳукуматлараро келишув лойиҳаси келишиш учун дипломатик каналлар орқали Россияга йўлланган. Ҳозирда хужжат россия томонидан кўриб чиқилмоқда”, - деб хулоса қилади UzDaily.uz.

Янгилик билан ўртоқлашиш: