Ўзбекистон ва Россия Наманган вилоятида қўшма ҳарбий машғулот ўтказди
Тошкент. 4 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия Наманган вилоятида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчиларининг "Восток-2019" қўшма тактик машғулотлари "Гурумсарай" (Наманган вилоятида – ЎзТАГ) Шарқий ҳарбий округнинг полигонида бўлиб ўтди", - дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, бўлинмаларнинг машқлари давомида шартли мухолифларнинг тўсатдан пайдо бўлган кичик гуруҳларини йўқ қилиш ва уларнинг объектларини топиш керак эди.
Ўқув машқлари иштирокчилари бир нечта мураккаб машқларни бажаришди. Хусусан, 5 километрлик масофани тўлиқ формада, қурол-яроғ ва аслаҳа-анжомлар билан югуриб ўтдилар, мураккаб тоғ тўсиқларини қандай енгиб ўтиш мумкинлигини, ярадорларни эвакуация қилиш қобилиятларини намойиш этди.
Шунингдек, тунги вақтда иштирокчилар чегара ҳудудларида зўравонлик фаолиятини режалаштирган бир гуруҳ жангариларни аниқлаш ва йўқ қилиш вазифасини бажардилар.
Сурат манбаи: mudofaa.uz


