Ўзбекистон ва Россия онкология марказлари ҳамкорлик меморандуми имзоладилар
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ва Блохин номидаги Россия онкология илмий маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳужжат онкологик касалликлар билан курашиш бўйича илмий, амалий ва услубий ҳамкорликни кенгайтириш, мутахассисларнинг малакасини ошириш, илм-фан ютуқларини оммалаштириш, тиббий хизматни ривожлантириш бўйича қатор тадбирларни кўзда тутади.
“Меморандумнинг имзоланиши ҳамкорлигимий кенгайиши йўлидаги муҳоим қадам бўлди. Илмий-амалий алоқаларни янада кенгайтириш, замонавий технологиялар юзасидан тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва тиббий таълимни такомиллаштиришга доир қатор лойиҳаларни режалаштирганмиз. Бу тиббиёт ривожига ҳисса қўшади”, - деб таъкидлади Россия онкология илмий маркази директори академик Михаил Давидов.