Ўзбекистон ва Россия президентлари ШҲТ саммити доирасида учрашув ўтказдилар
Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Куни кеча Ўзбекистон ва Россия президентлари ШҲТ Тошкентдаги саммити доирасида учрашув ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Кремль матбуот хизматига асосланган ҳолда.
“Икки мамлакат етакчилари россия-ўзбекистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.
Путин саммитнинг ташкил этилиши ва ўтказилиш даражасига юксак баҳо берди.
Таъкидланишича, президентлар учрашуви жума, 24 июн куни эрталаб ўтказилиши зарур эди, аммо, россия томони учрашувни тезда ташкил қилиш истагини билдиргани таъкидланмоқда.
“Бизда дастур тузилган, барчаси меъёрида, батафсил белгилаб қўйилган, лекин мен россия жамоасининг ташкилотчанлигига ҳайрон қолдим: атига беш-олти дақиқа олдин бу ер бўм-бўш, ҳеч нарса йўқ эди ва барча нарса ташкил қилинди. Шу сабабли, шу нуқтаи назардан келиб чиқсак, биз ҳар қандай вазифаларни бажаришга қодирмиз”, - деб таъкидлади Ислом Каримов.
Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ Ислом Каримов Тожикистон ва Туркманистон президентлари ва Ҳиндистон бош вазири билан учрашган эди. ШҲТ саммити иштирокчилари улар шарафига Тошкентдаги Халқаро Форумлар саройида уюштирилган концертга ташриф буюрдилар.


