Ўзбекистон ва Россия президентлари тор таркибда музокаралар ўтказадилар

Дата: 17:30, 10-12-2014.

Тошкент. 10 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ва Россия президенти Владимир Путин тор таркибда музокаралар ўтказадилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Икки мамлакат етакчиларининг суҳбати Ўзбекистон президентининг Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтмоқда.

Россия ОАВнинг хабар беришича, музокаралар олдидан Россия президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Каримов Путинни қарши олди, шундан кейин давлат раҳбарлари биргаликда қизил йўлакча бўйлаб фахрий қоровул ёнидан ўтдилар. Ҳарбий оркестр Россия ва Ўзбекистон давлат гимнларини ижро қилди.

Кейин президентлар икки мамлакат делегациялари аъзолари билан кўришдилар ва учрашувга йўл олдилар.

Эслатиб ўтамизки, 1992-2014 йиллар орасида Россия президентлари Ўзбекистонга 9 марта келишган бўлиб, Борис Ельцин мамлакатда 2 карра, Владимир Путин 4 карра, Дмитрий Медведев 3 карра бўлган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: