Ўзбекистон ва Россия президентлари ўзбек қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг россия бозоридаги имкониятлари ҳақида гаплашдилар
Тошкент. 27 апрел. ЎзТАГ– Ўзбекистон ва Россия президентлари Ислом Каримов ва Владимир Путин ўзбек раҳбарининг Москвага расмий ташрифи доирасида ўзбекистонлик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларининг россия бозоридаги имкониятлари ҳақида гаплашдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўз чиқишида РФ президенти В.Путин “Ўзбекистондан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмлари сезиларли даражада ўсди”, - деб таъкидлади. “Сиз билан келишганимиз каби, Сизга бу ишга ҳар томонлама кўмаклашаётганингиз учун ташаккур билдирмоқчиман. Ўзбекистондан етказиб берилаётган ҳажмлар жами 10%, баъзи товарлар бўйича бундан кўпга ошди. Баъзи сабзовотлар бўйича 10 бараваргача кўпайди. Узум бўйича 20 бараварга, цитрусли мевалар бўйича 54 бараварга ошди. Бу умуман россия бозори бўйича салмоқли улуш. Ўйлайманки, бу сизнинг қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари учун ҳам яхши имконият”, - деб давом этди у.
Ўз навбатида, Ўзбекистон президенти И.Каримов ҳамкасби айтиб ўтган “ушбу бараварлар” нафақат бизнинг бор имкониятларимизни ифодалайди”, - деб таъкидлади. “Бу, бир йилда 20 бараварга, 10 бараварга ўсди дегани шунчаки оддий гап эмас. Демак, бунга имконият бор экан. Ушбу имконият кўп нарсани англатади”, - деб давом эттирди у.
Москва ва Питерда энг яхши мева ва сабзовотлар Ўзбекистонда эканлигини унутиб улгуришди, деб қўшимча қилди И.Каримов. “Бизнинг баъзи қўшниларимиз баъзида эркин бозорда “Келинглар, Ўзбекистондан яхши мевалар бор” дейишади. Холбуки улар Ўзбекистонга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Лекин товар ҳар доим товарлигича, реклама эса, рекламалигича қолади. Шу рекламанинг ўзи ҳам кўп нарсани билдиради”, - деб хулоса қилди Ўзбекистон президенти.


