Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик ҳақида қатор ҳужжатлар имзоланди

Дата: 16:20, 06-11-2018.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбек делегациясининг Санкт-Петербургга сафари якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳамкорлик ҳақида қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“(…) иқтисодиёт, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликка доир қатор ҳужжатлар имзоланди”, - дейилади Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, Санкт-Петербургдаги Тошкент кунлари доирасидаги Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари иштирокидаги давра суҳбатида икки шаҳар тадбиркорлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш мақсадида Тошкент ва Санкт-Петербург Савдо палаталари ўртасида иккитомонлама битим имзоланди.

Шунингдек, Смольнийдаги қабул маросимида Тошкент ва Санкт-Петербург маъмуриятлари раҳбарлариининг ўринбосарлари доимий равишда экспозицияга эга бўлган Ўзбекистон Савдо уйини очишга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, икки шаҳар маъмуриятининг матбуот хизмати вакиллари ҳам қўшма келишувларга эришдилар. Улар йиғилишлар ва қўшма материалларни нашр этиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Тошкентнинг “Ҳунарманд” уюшмаси “Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти халқ санъати ва ҳунармандчилиги” уюшмаси билан ҳунармандчилик, халқ ижодиёти ва амалий санъати соҳасида ҳамкорлик ва алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида битим имзолади.

Сурат манбаи: https://rus.ozodlik.org

Янгилик билан ўртоқлашиш: