Ўзбекистон ва Россия ўртасида темирйўл поездлари Арисдаги портлаши оқибатида тўхтатилди

Дата: 18:06, 25-06-2019.

Тошкент. 25 июнь. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги 6 темирйўл поезди ҳаракати Қозоғистонда содир бўлган портлаш оқибатида тўхтатилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Маълумки, 24 июнь ойида Қозоғистоннинг Арис шаҳрида ўқ-дорилар омборида бир қатор портлашлар содир бўлган. Хавфсизлик мақсадида "Қашқадарё темирйўл "миллий компанияси поездлар, шу жумладан ,йўловчи поездлар ҳаракатини тўхтатди. "Ўзбекистон теми йўллари "АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, қуйидаги йўловчи поездлар ҳаракати жадвали Арис станцияси орқали ҳаракат қайта тиклангунга қадар вақтинча тўхтатилади”, – дейилади “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Тошкент – Москва 5/6-рақамли, Андижон – Москва 149/150-рақамли, Тошкент – Қозон 315/316-рақамли, Тошкент – Новосибирск 369/370-рақамли, Тошкент – Уфа 381/382-рақамли, Тошкент – Челябинск 365/366-рақамли, Олмаота – Нукус 321/322-рақамли, Олмаота – Тошкент 2/1-рақамли поездлар ҳаракати тўхтатилган.

"Аввалдан ушбу рейслар учун чипталарни сотиб олган йўловчилар темирйўл кассасига бориб, йўл чиптасини тақдим этишлари ва унинг тўлиқ қийматини қайтариб олишлари мумкин", дейилади хабарда.

Бугунги кунда поездлари тўхтатилган йўловчилар автобусларда Тошкентга етиб олишди.

Сурат манбаи: xs.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: