Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказишлари миқдори $7,196 млрдни ташкил этди

Дата: 16:31, 09-04-2014.

Тошкент. 9 апрель. ЎТАГ – 2013 йил якунлари бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказишларининг умумий ҳажми 2012 йилдагига қараганда 18,27% ошди ва $6,084 млрддан $7,196 млрдгача кўпайди, дея хабар беради UzDaily.uz Россия Марказий банки маълумотларига асосланган ҳолда.
Айни пайтда Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган умумий ўтказишлар ҳажми 2013 йилда $6,633 млрдни ташкил этди. 2012 йилда бу кўрсаткич $5,668 млрдга (+17,02%) тенг бўлган эди. 2013 йил якунлари бўйича Россиядан Ўзбекистонга ўтказилган бир пул ўтказишнинг ўртача суммаси $593ни ташкил қилди. 2012 йилда бу кўрсаткич $596ни (-0,5%) ташкил этган эди.
Ўзбекистондан Россияга ўтказилган пул ўтказишлари ҳажми 2012 йилдаги $416 млндан 2013 йилда $563гача ўсди (+35,34%). Бир операциянинг ўртача суммаси ҳисобот даврида $1742дан $1901гача ошди.
Россия Марказий банки келтирилган маълумотлар Anelik, BLIZKO, Coinstar Money Transfer, Contact, InterExpress, Migom, MoneyGram, PrivatMoney, UNIStream, Western Union, АзияЭкспресс, АЛЛЮР, Блиц, Быстрая Почта, Золотая Корона, ЛИДЕР ва Россия Почтаси каби тизимларни ўз ичига олишини билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: