Ўзбекистон ва Россия Соғликни сақлаш вазирлари телетиббиётни биргаликда ривожлантиришга келишиб олдилар

Дата: 01:11, 04-04-2017.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Россия Соғликни сақлаш вазирлари Алишер Шодмонов ва Вероника Скворцовалар телетиббиётни биргаликда ривожлантиришга келишиб олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Соғликни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

“Муассасалар раҳбарларининг Москвадаги учрашувида тарафлар телетиббиёт технологияларини амалиётга тадбиқ этиш тажрибаси билан бўлишганлар, шунингдек, тиббий таълим ва фан масалаларида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш заруриятини қайд этдилар”, - дейилади хабарда.

Ҳозирга қадар россия ва ўзбек тиббий-илмий муасасалари томонидан ҳамкорликка доир 10 келишувлар имзоланган. Яна 8 ана шундай келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: