Ўзбекистон ва Россия судлари суд тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича тажриба алмашишга келишиб олдилар

Дата: 17:01, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Россия Федерацияси Олий суд ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди маълумот берди.

Келишув Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси Козимжон Комиловнинг Россия Федерацияси Олий суди раиси Вячеслав Лебедев билан Москвада бўлиб ўтган учрашувида имзоланди.

Икки мамлакат олий суд органлари эришилган келишув доирасида суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, суд ҳокимиятининг роли ва нуфузини мустаҳкамлаш, турли суд муассасалари фаолияти, судлар мустақиллигини таъминлаш ва судьяларни тайёрлаш масалалари бўйича мунтазам равишда тажриба алмашишни режалаштирмоқдалар.

Шунингдек, келишув томонларнинг делегациялар билан алмашиш, энг долзарб ва аҳамиятли ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш, суд жараёни ва уни ислоҳ қилиш ҳамда такомиллаштириш муаммолари бўйича адабиётлар билан алмашиш кабиларни ҳам кўзда тутади.

Шу билан бирга, томонлар ўзаро ахборот алмашинуви доирасида суд тизимини ташкил этиш ва унинг фаолият юритиши, судьялар корпусини шакллантириш билан боғлиқ асосий қонун ҳужжатлари тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Москва арбитраж суди, Россия Федерацияси Олий суди ҳузуридаги Судлов департаменти ва Москва вилоят судида ҳам учрашувлар ҳам режалаштирилган.

Сурат манбаи: http://protoday.uz/ru/56149819

Янгилик билан ўртоқлашиш: